Иккинчидан, махсус дастурий таъминотлар ҳисобланади. Таълим тизимда мултьмедия электрон ўқув адабиётлар, маърузалар, виртуал лаборатория ишлари, хар ҳил анимацион дастурлар ва яна бошқа ишларни яратишда керак бўладиган махсус дастурлар ҳисобланади.
Бу дастурлар жуда кўп булиб, мисол учун: Анимацион роликлар яратиш учун Macromedia Flash MX дастуридан фойдаланилади. Мултьмедиали тақдимот маърузаларини яртишда ҳаммамизга маълум бўлган Power Point ва Macromedia Authorware дастуридан фойдаланилади. Электрон ўқув адабиётларни яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи дастурлар хам мавжуд булиб уларга мисол учун, Adobe Photoshop дастури орқали расмларни таҳрирлаш, сифатини ошириш учун фойдаланилади.
АКТ дастурларига кириш
АКТ ни ривожлантириш учун ишлатиладиган турли дастурий таъминотлар мавжуд:
Ms-Word
Бу матнларни қайта ишлаш дастурий таъминоти. Унда ўқитувчилар тасвирлар ва матнлар жойлаштирилган ҳужжатлар яратишлари мумкин.
Ms-Excel
Бу йирик форматли жадвал бўлиб, ундан маълумотларни жадвал кўринишида тақдим этиш учун фойланиш мумкин.
Ms-PowerPoint
Microsoft PowerPoint – ушбу дастур ёрдамида юқори даражали тақдимотни ишлаб чиқиш ва слайдларни намойиш қилиш мумкин.
PhotoShop
Adobe Photoshop ёки оддийгина Photoshop, графикларни таҳрир қилувчи дастур ( худди DPP-тақсимланган параллел қайта ишлаш, таҳририй-нашрий дастур). Photoshop дастурида юқори даражали тасвирлар яратиш имкониятлари мавжуд.
Flash
Flash мультимедиа дастурларини яратишда кенг қўлланиладиган усулдир. Одатда, Flash анимациялар, рекламалар ва веб-саҳифанинг турли қисмларини ҳамда видеони веб-саҳифага жойлаштириш ва Интернет дастурларини ривожлантиришда қўлланилади.
Movie Maker & Media Player
Қулай камералар ёрдамида табиат ходисалари, жумладан атроф-муҳитни ифлосланиши ва бошқалар расмга олинади, сўнгра Movie Maker да таҳрир қилинади. Media Player ёрдамида эса фильмни намойиш қилса бўлади. Юқорида келтирилган Интернет ресурснинг бир қисми ахборот ва тасвирларни йиғишда ишлатилиши мумкин.
Физикани ўқитишда АКТ дан фойдаланиш
Дифракция ёки электромагнетизм жараёнини фақат дарсликдан ва унда тасвирланган суратлар орқали ўқиб тушуниш жуда қийин.
Т Физика фанининг табиати
ўзаробоғлиқликлик асаввур қилинг-чи 3D экранда электромагнетизм мавзусини босқичма босқич тушунтирадиган виртуал тақдимот пайдо бўлади. Шундай тақдимотни ўқувчи хеч қачон эсдан чиқара олмайди ва чуқур ўзлаштира олади. Физика бу ҳар хил ҳодиса ва вокеаларни атрофдамиздаги олам билан боғлаб илмий ёндашиб диаграммалар ва суратлар орқали кўриб чиқиш.
Э Тушунча ва ҳодисалар
Атроф муҳит лектр қуввати тўғрисида фақат китобдан ўқиб, аниқ тушунчаларига эга бўла олиш осон нарса эмас. Мазмун тушунарли ва қизиқарли бўлади фақат амалий, ҳаёт билан боғланган бўлса. Бошқа ўқув фанларида ифодали ва мультимедияли тақдимотлар бир бирини яхши тушунишликка ёрдам берса, улардан фарқли равишда, физика фанида эса АКТдан асосий ғояни равшанлаштиришда фойдаланилади.
Дарсда фақат бўр ва латта ишлатиладиган вақти ўтди. Ўқитувчилар самарали ўқитиш учун компьютерлар, проекторлар ва АКТ дастурлари билан жиҳозланган синфлардан фойдаланишлари керак. АКТ кундалик ҳаёт талаби ва жамиятнинг глобаллашувида муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчилар ушбу фан ҳақида назарияни эгаллашларидан кўра янги концепция (ғоя)ни тушунишлари лозим. Ўқитувчиларнинг аксарияти АКТдан фойдаланиши, физика фани бўйича дарслар самарали бўлиши керак. Ўқитувчилар турли хил дастурларни: Ms-Word, Ms-Excel, Ms-PowerPoint, Photoshop, Flash, Movie Maker ва web 2.0 дастурларини ишлатиши мумкин. Ms-Word ёрдамида саволномалар, матнлар, тасвирлар ва бошқа электрон ҳужжатлар тайёрланиши мумкин.
Ms-Excel дастури ёрдамида графиклар, диаграммаларни гистограмма ва секторли диаграмма шаклида диаграммалар орқали маълумотларни тасвирлаш ва тақдимот қилиш мумкин. Тасвирнинг сифатини Photoshop дастурида яхшилаш мумкин. Тақдимотни PowerPoint дастурида яратиш ва улар ёрдамида турли концепцияларни ўргатиш мумкин.
Ушбу тақдимотларда Photoshop дастурида тайёрланган тасвирлар ва Flash дастурида тайёрланган анимациялар ишлатилиши мумкин.
Бундай воситаларни ишлатиш орқали ўқувчилар концепция (ғояни) яхши ўзлаштиришлари мумкин. Ушбу воситалар нафақат ўқитиш жараёнини қизиқарли қилади, балки ўқувчиларга давомли таъсир кўрсатади.
Ўқитувчиларнинг эътиборини олиш учун фотокамерага олинган видео, ўқитувчиларга ўргатилган. Анимация ва клиплар куйида санаб ўтилган дастурларда тайёрланга Ушбу тақдимотларда Photoshop дастурида тайёрланган тасвирлар ва Flash дастурида тайёрланган анимациялар ишлатилиши мумкин.
Тасвирнинг сифатини Photoshop дастурида яхшилаш мумкин. Тақдимотни PowerPoint дастурида яратиш ва улар ёрдамида турли концепцияларни ўргатиш мумкин.
Ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши
Ахборот - коммуникацион технологиялар (АКТ) ўқитувчиларнинг таълим беришида касбий ривожланиши учун катта имкониятлар яратади.
Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган ўқув материалларини яратиш (Вақтни тежаш).
Иштирокчиларнинг давоматини ва ўсишини қайд қилиш.
Зўриқишсиз ўқув тизимини таъминлаш.
Ўқитувчилар учун асосий афзалликлари ўқувчилар ишини самарали бошқариш, сақлаш ва олиб бориш ҳамда вақтни тежашдан иборат. Вақтни тежаш машғулотларга яхши тайёрланиш имкониятини беради. Ўқитувчилар АКТ ресурсларидан фойдаланган холда нафақат ўз билимларини янгилайди, балки назарий билимларни ҳам ортириш имкониятига эга.
Ўқитувчиларнинг ижтимоий жамоаси
Таълим соҳасида жамоаларни ўқитиш кенг тарқалган ҳодиса бўлиб қолди. Ўқитувчилар жамоаларни ўқитиш жараёнини Web 2.0 воситасида шакллантириши мумкин. Бу қуйидаги дастурлар:
Blogs
Youtube
Wikis
Facebook
Myspace
Ижтимоий сайтлар турли жиҳатлари билан касбий ривожлантиришга ёрдам беради. Қуйида айрим афзалликлар келтирилган:
АКТ ёрдамида маълумотлар базасига ҳамма вақт кириш имконияти бор.
Бошқа иштирокчилар билан тажриба алмашиш имконияти берилади.
Улар лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун гуруҳлар ташкил қилиши мумкин.
Китоблар, журналлар ва нашрлардан ахборот излашда вақт ва маблағнинг тежалиниши.
Интернет орқали видеофилмлар намойиши воситасида ўқитиш имконияти пайдо бўлиши.
АКТ дастурларидан фойдаланган холда иштирокчиларни баҳолаш
АКТ дастурларидан фойдаланган холда иштирокчиларни баҳолаш бу билимларни, ўқитилаётган материални ва Интернет, Интранет ҳамда CD-ROM каби технологиялардан фойдаланиш кўникмасини баҳолашдир.
У ўзининг ичига бир қатор фаолиятни мужассамлаштирган.
Ўқитувчи саволларни электрон почта ёки хат, ахборот шаклида жўнатиши мумкин. Ўқувчи ушбу саволларга жавоб бериши ёки кичик ҳикоя ёзиши ва ўқитувчига текшириш учун Интернет орқали тақдим этиши ҳамда тез жавоб олиши мумкин.
Онлайн тизимида тест олиш жорий қилинган бўлиши мумкин. Унда иштирокчи автоматик баҳолашнинг тизими орқали баҳоланади.
Ўқувчиларни баҳолаш учун тест олишнинг турли вариантлари ишлаб чиқилиши мумкин.
Интерфаол вазифалар баҳолашнинг энг самарали вариантларидан бўлиши мумкин.
Саволнома шаклидаги тест иштирокчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқловчи усуллардан бири бўлиши мумкин.
II БОБ
OFFICE Дастурлар пакети
Дунёга машхур Microsoft фирмаси шахсий компьютерлардан фойдаланувчилар учун купгина дастурлар ва операцион тизимларни ишлаб чикаришни жадал ривожлантирмокда. Жумладан фойдаланувчиларнинг компьютердан фойдаланиш имкониятларини ошириш учун OFFICE дастурлар пакетини хам ишлаб чикаришган.
Кўпгина фойдаланувчилар Windows операцион тизими билан OFFICE дастурлар тупламини чалкаштиришади. Тугри бу иккала дастурларни хам Microsoft фирмаси ишлаб чиккан ва асосан шахсий IBM компьютерларига урнатишга мулжалланган. Лекин Windows операцион тизими билан OFFICE дастурлар туплами битта нарса эмас, Windows операцион тизими OFFICE дастурларисиз бемалол ишлай олади, лекин OFFICE дастурлари Windows дастурисиз ишламайди. Windows дастурларининг куйидаги версиялари мавжуд;
Windows-3.Х, Windows-95, Windows-98, Windows-2000, Windows-2002 ва Windows ХР.
Office дастур пакетини эса куйидаги версиялари мавжуд;
Office-95, Office-96, Office-97, Office-2000 ва Office-2002 ва Office XP.
Хозирги кунда купгина фойдаланувчилар Office-97 ёки Office-2000 дастурлар пакетидан фойдаланишаяпти. Бу иккала версиядаги дастурлар бир-биридан деярли фарк килмайди факат Office-2000 ни имконияти купрок. Шунинг учун Office-2000 дастурлар пакети хакида фикр юритамиз.
Office-2000 дастурлар пакетини шахсий компьютерга урнатиш учун аввалом бор компьютерда Windows операцион тизими урнатилган булиши, сунг компьютер оператив хотираси камида 8-16Мбт булиши ва каттик дискда камида 250Мбтдан - 700Мбтгача (Officeдан фойдаланиш имкониятига караб) буш жой булиши лозим.
MS WORD -хар хил куринишдаги оддий ва мураккаб матнларни тахрирлашга мулжалланган матн мухаррири;
MS EXCEL -хар хил куринишдаги тез алмашадиган, узгарадиган хисоб-китобли маълумотлар билан ишлашга мулжалланган электрон жадвалли дастур;
MS POWERPOINT -маълумотларни такдимот (презентация), реклама килишга мулжалланган такдимот дастури;
MS ACCESS -маълумотлар омбори (базаси) билан ишлашга мулжалланган дастур;
MS PUBLISHER -хар хил типдаги ноширлик ишларини бажаришга мулжалланган мухаррир дастур;
MS OUTLOOK -электон почтадан фойдаланишга мулжалланган дастур ва хаказо.
Office дастурлар пакетини урнатишда юкорида курсатилган дастурларни танлаш оркали, яъни кераклисини урнатиш оркали компьютер каттик дискидаги жойни тежаш мумкин.
Масалан сизни компьютерингиз Интернетга улланган бўлмаса MS Outlookни ўрнатишингиз шарт эмас ёки рангли, лазерли принтерингиз бўлмаса MS Publisherни хам урнатиш шарт эмас ва хакозо. Бу дастурлар кейинчалик сизга керак бўлиб колганида бемалол Office таркибини янгилаб бу дастурларни ўрнатиб олишингиз мукин.
Агар сиз Интернетга уланган бўлсангиз Office дастурлар пакетини Интернет оркали янгилаб (update килиб) туришингиз мумкин. Officeни компьютерингизга урнатгандан сунг бемалол матнларни тахрирлаш, маълумотлар базасида ишлаш, хисоб-китобли жадвалларни тахрирлаш ва хаказо ишларни килишингиз мумкин
MS WORD дастурини ишга тушириш.
MS WORD дастурини ишга туширишдан олдин компьютеримизда Windows OS юкланган булиши керак. Компьютерни ишга туширганимизда агар куйидаги тасвирда келтирилганга ухшаш ойна пайдо булса, демак компьютерда Windows OS юкланган булади:
Windows OS дастури компьютеримизда юкланган эканлигига ишонч хосил килгач, энди компьютеримизда MS WORD дастури юкланган эканлигига ишонч хосил килишимиз керак. Бунинг учун MS WORD дастури номи ва махсус белгиси
ни излаб топамиз.
Бу белги куйидаги жойларда бўлиши мумкин:
Иш столида:
Пуск менюсида:
Ёки компьютерда ўрнатилган дастур (программа)лар рўйхатида.
MS WORD нинг шу йул билан топилган махсус белгиси ва ёзуви устига босиш оркали MS WORD дастурини ишга туширамиз. MS WORD дастури ишга тушганда компьютер экранида асосан куйидаги куринишда ойналар пайдо булиши мумкин:
1-куриниш:
2-куриниш:
3-куриниш:
Агар MS WORD дастурини ишга туширганимизда 1-куриниш пайдо булса, у холда хужжат яратишни бошлаш учун куйидаги тасвирларда келтирилган тартибда иш тутилади:
Файл менюси устига сичконча курсаткичи олиб борилади ва чап тугма босилади. Натижада Файл менюсига кирувчи буйрук ва курсатмалар руйхати келтирилган махсус ойна пайдо булади:
Пайдо булган махсус ойнадан Создать буйруги танланади ва сичкончанинг чап тугмаси босилади.
Натижада асосан куйидаги 2 куринишдаги ойналар пайдо булиши мумкин:
А куринишш:
Б куриниш:
Агар А куриниш пайдо булса, демак MS WORD дастури хужжат яратишга тайёр. Ойнада пайдо булган ок рангли соха биз яратмокчи булган хужжатнинг 1-сахифаси булиб хисобланади. Клавиатура ёрдамида керакли маълумотларни киритиб бошласа булади.
Агар Б куриниш пайдо булса, у холда ойнанинг унг томонида пайдо булган махсус ойначадан яратмокчи булган хужжатитмиз турини танлашимиз мумкин булади. Масалан, оддий хужжат яратмокчи булсак, Создание булимидан урин олган Новый документ ёзувини топамиз ва устига босамиз.
Натижада А куринишга ухшаш куриниш пайдо булади. Демак MS WORD дастури хужжат яратишга тайёр. Ойнада пайдо булган ок рангли соха биз яратмокчи булган хужжатнинг 1-сахифаси булиб хисобланади. Клавиатура ёрдамида керакли маълумотларни киритиб бошласа булади.
MS WORD дастурида хужжат яратишга киришишдан олдин унинг ойнасида жойлашган баъзи белгилар, буйрук ва курсатмалар хакида дастлабки билимларга эга булмог лозим.
Power Point дастури.
Презентациялар тайёрлашда энг эффектив ва универсал воситалардан бири - бу Microsoft Office иловасидаги - Power Point дастуридир. У график ахборотлар, слайдлар, овоз, видео клиплар, анимациялардан фойдаланиб, сифатли презентациялар яратиш имконини беради.
Презентацияларни тайёрлаш натижасида:
катнашувчиларга таркатиш учун чоп килинган хужжат;
кадоскопда фойдаланиш учун калькалар;
слайдоскопларда фойдаланиш учун 35-миллиметрли слайдлар;
чунтак дафтарчаси;
электрон презентацияларни олиш мумкин.
Microsoft Power Point дастури 1987 йилдан бошлаб пайдо бўлган бўлса ҳам, аммо презентацион график ишларида етакчи урин тутади. Бу дастурнинг кейинги версияларида эса шу дастурга янги кушимча фикрлар ва презентацияларни қўллашнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Microsoft Power Point дан фойдаланаётган хар бир фойдаланувчи ҳоҳ у янги иш бошловчи бўлса, ҳоҳ тажрибали бўлишидан қатъий назар, ушбу дастурга киритилган янги усулларни юқори даражада бахолайди.
Microsoft PowerPoint – тақдимотларни тайёрлаш ва презентацияларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган бўлиб, унда яратилган презентацияларда оддий анимациялар ҳосил қилиш мумкин.
Презентация – маъруза, бизнез режа ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ҳар бир презентация бир неча слайддан ташкил топган бўлиши мумкин.
Мiсrоsоft Power Point - универсал, имкониятлари кенг бўлган, кўргазмали графика амалий дастурлари сирасига киради ва матн, расм, чизма, графиклар, анимация эффектлари, овоз, видеоролик ва бошкалардан ташкил топган слайдларни яратиш имконини беради.
Power Point дастури Мiсrоsоfт фирмасининг презентациялар (такдимот қилиш, яъни таништириш) билан ишлаш учун энг қулай бўлган дастурий воситалардан биридир. Бу дастур орқали барча кўргазмали қуролларни яратиш ва баъзи жойларда эса маълумотлар базаси сифатида хам қўллаш мумкин. Айрим ҳолларда бу дастурдан мультимедиа воситаларини бошқариш ва уларни кўллаб, намойиш этувчи қурилмаларга юбориш вазифаларини хам бажариш мумкин. Дастурдаги асосий тушунчалар бу - слайд ва презентацuя тушунчаларидир.
Прeзентация (тақдимот) - яратилаётган слайдлар туркуми ва уни намойиш этиш учун бериладиган файл номи. Масалан: Презентация - Power Point дастури очилганда, сарлавхалар каторида пайдо бўлиб, яратилган ёки яратилаётган такдимотнинг айни вақтдаги номи ҳисобланади. Бу номни кейинчалик ўз хохишингизга кўра алмаштиришингиз мумкин.
Слайд - маълум бир ўлчамга эга бўлган мулокот варақлари хисобланади. Унда бирор максад билан яратилаётган намойишга элементлари жойланади.
Слайдлар кетма-кетлигидан иборат тайёр кўргазмани компьютер экранида, видеомониторда, катта экранда намойиш қилиш мумкин. Кўргазмани ташкил қилиш - слайдлар кетма-кетлигини лойихалаш ва жихозлаш демакдир.
Такдим этиш ахборот технологиясининг самарадорлиги кўп жиҳатдан такдим этувчи шахсга, унинг умумий маданияти, нутқ маданияти ва х.к.ларга боғлик эканлигини хам унутмаслик лозим.
Power Point дастурини ишга тушуриш учун “Пуск” à “Все программы” à “Microsoft Office” à “Microsoft office Power Point”. Натижада Power Point дастури юкланади.
Агар эътибор берадиган бўлсак Power Point дастурининг интерфейси ҳам MS Word дастури билан деярли бир хил. Фақат ишчи варағи слайдлар яратиш учун мосланган. Power Point дастурининг ҳам стандарт ускуналар панелидаги ускуналарнинг ҳаммаси MS Word дастуринг стандарт ускуналар панелидаги каби бир хил ва бир хил амални бажаради. Форматлаш ускуналар панелида эса MS Word дастурида йўқ бўлган баъзи бир ускунлар жойлашган. Қуйида ана шу ускуналар ва уларнинг бажарадиган амали тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Power Point дастурида янги тақдимот яратиш учун файл менюсига кирамиз ва у ердан буйруғини танлаймиз. Ёки стандарт ускуналар панелидан ускунасини сичқончани чап тугмачаси билан танлаймиз. Ёки клавиатурада тўғридан тўғри [Ctrl+N] тугмалари комбинациясидан фойдаланамиз.
Мавжуд файлни очиш.
Олдин сақланган файлни очиш учун “Файл” менюсига кирамиз ва у ердан “Очиш” - [Ctrl+O] буйруғини ёки стандарт ускуналар панелидан ускунасини сичқончани чап тугмачаси билан бир марта босамиз. Натижада файлни очиш мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу ойнадан керакли манзилдан
(диск ёки папкадан) файлни қидириб топамиз. Шуни ҳам айтиб ўтиш мумкинки бирор бир презентацияни танлашимиз билан унинг структураси қўшни ойнада кўриниб туради. Демак бирор бир файлни танлаб “Открыт” – очиш тугмачасини сичқончани чап тугмачаси билан бир марта босамиз. Натижада танлаган файлимиз очилади.
Сақлаш.
power Point дастурида ҳам қилинган ишларни сақлашнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб фойдаланувчи улардан ўзига маъқул келганидан фойдаланиши мумкин.
1. Файл менюсига кирамиз ва у ердан - сақлаш буйруғини танлаш ёки [Ctrl+S] тугмаларини босиш. Агар ушбу ҳолатда файлга олдин ном берилган бўлса киритилган ўзгартиришларни файл устига сақлаб қўяди. Агар файлга олдин ном берилмаган бўлса, файлни сақлашга ном киритиш ва сақлаш жойини кўрсатиш мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу мулоқот ойнасининг “Имя файла” – файл номи бўлимининг таклиф қаторига файлга ном киритасиз ва “Сохранить” –сақлаш тугмачасини бертасиз. Аксарият ҳолда сақлаш учун жойни “Мои документы” папкасига кўрсатилади. Чунки олдинги дарсларимизда “Мои документы” папкаси хужжатларни сақлаш учун махсус папка эканлигини айтиб ўтдик. Ушбу ойнанинг тип файла бўлимидан файл типини белгилашимиз мумкин. Файл типи автоматик тарзда “Презентация” ҳолатида туради. Агар биз яратган тақжимотимизни Power Point дастури ўрнатилмаган компьютерда ҳам кўришни ҳоҳласак файл типини “Демонстрация Power Point” кўринишида белгилаймиз. Файл кенгайтмаси PPS бўлади.
2. Стандарт ускуналар панелидаги ускунасини сичқончани чап тугмачаси билан бир марта босиш. Ушбу ҳолатдаги сақлаш ҳам ҳудди олдингиси каби бир хил.
3. Клавиатура орқали [Ctrl+S] ёки [Shift+F12] тугмаларини босиш. Ушбу вазиятда ҳам олдингилари каби агар файл олдин ном билан сақланган бўлса ўзгаришларни файл устига сақлаб қўяди. Агар ҳали номланмаган бўлса сақлаш мулоқот ойнаси чиқади.
4. Бошқа ном билан сақлаш. Бошқа ном билан сақлаш учун яъни олдин сақланган бўлса унга янги ном киритиш учун файл менюсига кирамиз ва у ердан буйруғини танлаймиз. Клафиатурада эса F12 тугмачасини босиш керак бўлади. Натижада файлга янги ном киритиш мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу ойнанинг кўриниши ҳам ҳудди олдинги сақлаш ойнаси билан бир хил бўлади.
Авто сақлаш. Дастурнинг яна бир имконияти бу киритилган ўзгартиришларни автоматик сақлаб боришдир. Авто сақлаш вақтини созлаш учун “Сервис” менюсига кирамиз ва у ердан “Параметры” - ҳоссалар буйруғини танлаймиз. Натижада дастур ҳусусиятларини ўзгартириш мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Ушбу ойнанинг “Сохранение” бўлимини танлаймиз ва “Автосохранение каждые” қисмидан вақтни ўзимиз учун маъқул бўлган вариантни танлаб қўямиз. Бу вақт автоматик тарзда 10 минутда туради. Биз эса уни бир оз камайтиришимиз мумкин. Масалан: 2 мин. Бу вақтни қанчалик даражада кам ёки кўплиги киритилган ўзгартиришларни тезроқ вақт оралиғида сақлаб боришни белгилайди.